TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51142

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,110Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн6-р сарын 52023.06.05 15:03
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Аргентина август ойида BRICS тараққиёт банкига аъзо бўлади Аргентина жорий йилнинг август ойидаёқ BRICS'нинг янги тараққиёт банкига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Télam агентлиги банк раҳбари Дилма Русефга асосланиб хабар берди. "NBI раҳбари Иқтисодиёт вазири (Аргентина) Серхио Массага ташкилот директорлар кенгаши кейинги йиғилишда Аргентинанинг ушбу институтга кириши бўйича овоз беришга рухсат бергани ҳақида маълум қилди", дейилади хабарда. Таклиф август ойи бошида Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган банк бошқарувчилари йиғилишида муҳокама қилинади. BRICS доирасида янги тараққиёт банкини яратиш тўғрисидаги қарор 2013 йилда Дурбан саммитида қабул қилинган эди. Институтнинг асосий вазифаси BRICS'га аъзо мамлакатларда инфратузилма лойиҳалари ва барқарор ривожланиш лойиҳаларини молиялаштиришдан иборат. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb