TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51146

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,050Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн6-р сарын 62023.06.06 06:38
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакил лавозими жорий қилинди “Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. ➖Қарорга мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди. ➖Қарор билан Президент Администрациясида Ўзбекистон Республикаси ПрезидентинингЖаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими ташкил қилинди. ➖ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш махсус вакилнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Қарорга кўра: ➖Адлия вазирлигига маъмурий ислоҳотлар доирасида миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш функцияси юкланди; ➖Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги марказий аппаратида Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш ва савдо музокаралари департаменти ташкил этилди; ➖Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхонасида ЖСТ масалалари бўйича биринчи котиб лавозими киритилди. ➖2023 йил 1 июлданЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb