Нийтлэлийн агуулга
Ўзбекистон ва Қатар ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди Булар: ➖Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим; ➖Савдо соҳасида ҳамкорлик меморандуми; ➖Инвестиция соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро Баён; ➖икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида ҳукуматлараро битим; ➖божхона ишларида ўзаро кўмак кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим; ➖ходимларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим; ➖дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш тўғрисида битим; ➖олий таълим ва илмий фаолият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум; ➖ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури; ➖спорт ва ёшлар ишлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум; ➖адлия вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури; ➖Тошкент билан Доҳа шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум; ➖қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми; ➖ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми; ➖маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb