TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51151

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,210Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн6-р сарын 62023.06.06 15:02
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

1902 йилда ишлаб чиқарилган олтин тангани 100 000 АҚШ долларига сотаётган шахслар ушланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. ва бошқалар 1902 йилда ишлаб чиқарилган оғирлиги 32,22 грам бўлган 1 дона “Николай-2” олтин тангасини 100 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Маданий мерос агентлигининг хулосасига кўра, ушбу олтин танганинг бугунги кундаги баҳоси 1 млрд сўмни ташкил этган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb