TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51160

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,180Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн6-р сарын 82023.06.08 12:40
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Ўзбекистоннинг Италия билан савдо-иқтисодий ҳамкорлиги Сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,2 баробарга, 2017 йилда 175,7 млн. доллардан 2022 йилда 379,2 млн. долларгача ошди. Шу даврда экспорт ҳажми ҳам 2,2 баробар ошиб, 50 миллион долларни, импорт умумий ҳажми эса 2,1 баробар ошиб, 330 миллион долларни ташкил этди. Италиядан инвестицияларнинг умумий ҳажми 164,4 млн. долларни ташкил этади, шундан 48 млн. доллар Италиянинг 2021 йилдаги тўғридан-тўғри инвестициялари ва кредитлари эди. Ўзбекистонда Италия капитали иштирокидаги 59 та корхона фаолият кўрсатмоқда (улардан 18 таси 100 фоиз Италия корхонаси). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb