TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51166

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,170Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн6-р сарын 92023.06.09 08:59
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Нефть нархининг кўтарилиши туфайли дунёда юқори инфляция башорат қилинди "M.I. Achkasov & Co" компанияси бошқарувчи директори Максим Ачкасовнинг айтишича, бир неча йил ичида жаҳон иқтисодиёти юқори инфляцияга дуч келади. Бу ҳақда у РИА Новости агентлигига берган интервьюсида гапирди. Иқтисодчи 2025-26 йилларда нефть нархининг кўтарилиши туфайли дунёда юқори инфляция бўлишини башорат қилди. Унинг фикрича, фақат 2023 йилда етакчи марказий банклар маҳсулот таннархининг ўсишини секинлаштирувчи чораларни жорий қилган. У 2023 йилнинг иккинчи ярми пул-кредит сиёсатини юмшатиш, жумладан, фоиз ставкаларини пасайтириш учун бурилиш нуқтаси бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ, бу тенденция вақтинчалик бўлиши мумкин. “Нархларнинг, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларининг кескин ошиши инфляция ҳеч қаерга кетмаслигидан далолат беради. 2025-2026 йилларда юқори инфляция даражаси қайтиши кутилмоқда”, деди Ачкасов. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb