Нийтлэлийн агуулга
Европада илк бор “Ўзбекистон маданияти фестивали” ва мазкур Фестивал доирасида “Ўзбекистон маданияти кунлари" ўтказилади Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги дипломатик алоқаларни янада мустаҳкамлаш, туризм ва маданият алмашинувини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлиги, "Ватандошлар" жамоат фонди, Буюк Британиядаги Ўзбекистон Элчихонаси, Лондондаги юртдошларимиз ҳамда "Chustiy Group" ва "Oshpaz" жамоаси билан биргаликда, жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари Европада илк бор, кенг миқёсда “Ўзбекистон маданияти фестивали” ва мазкур Фестивал доирасида “Ўзбекистон маданияти кунлари" ўтказилади. Фестивал Ўзбек санъати, маданияти, анъаналари билан яқиндан таништириш, дипломатик алоқаларни янақа мустаҳкамлаш ҳамда ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида ташкил этилмоқда. Тадбир Лондондаги “Tower Bridge” ёнида, яъни Темза дарёси бўйидаги “Potters Fields” боғида бўлиб ўтади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb