Нийтлэлийн агуулга
Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ички саёҳатга катта чегирмалар эълон қилинди Маълумки, шу йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан асрлар давомида халқимизга хос меҳр-оқибат, хайр-саховат каби эзгу умуминсоний қадриятларни намоён этиб келаётган Қурбон ҳайитини мамлакатимизда муносиб нишонлаш мақсадида тегишли қарорни қабул қилди. Қарорга мувофиқ Қурбон ҳайити муносабати билан халқимизга яна 5 кунлик дам олиш берилиши алоҳида қайд этилди. Маданият ва туризм вазирлиги қатор давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда аҳолининг ушбу байрам муносабати билан дам олиш кунларини мазмунли ўтказиши учун мамлакат бўйлаб махсус чегирмалар эълон қилинди. Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда қатор давлат ташкилотлари томонидан аҳолининг ушбу байрам муносабати билан дам олиш кунларини мазмунли ўтказиши учун мамлакат бўйлаб махсус чегирмалар эълон қилинди. Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 5 кун, яъни 28 июнь – 2 июль кунлари давомида: 1. "Uzbekistan Airways" АЖ томонидан байрам муносабати билан 2023 йил 28 июнь – 2 июлгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча тарифларига 50 фоиз чегирма жорий қилинди. 2. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Қурбон ҳайити байрами арафасида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида, жорий йилнинг 26 июнь кунидан 3 июль кунигача “Тошкент – Қарши – Тошкент”, “Самарқанд – Тошкент – Самарқанд” ҳамда “Тошкент – Наманган – Тошкент” йўналишларида ҳаракатланувчи поездларнинг қўшимча қатнови йўлга қўйилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb