Нийтлэлийн агуулга
“Қурбон ҳайити” намози ўқилиши муносабати билан 60 та махсус автобус йўналишлари ташкил этилади 2023 йил 28 июнь куни “Қурбон ҳайити” байрами нишонланиши муносабати билан, йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш ва аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, Тошкент шаҳридаги 151 та автобус йўналишларига жами 1060 та автобуслар ишга чиқарилиши белгиланган бўлиб, автобус йўналишларининг фаолияти соат 4:00 дан бошлаб йўлга қўйилади. Бундан ташқари, “Қурбон ҳайити” намози ўқилиши муносабати билан, масжидларга келиб кетишда пойтахтимиз аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент шаҳрида жойлашган 100 га яқин масжидларга соат 03:00 дан, соат 05:00 гача бўлган вақт мобайнида вақтинчалик 60 та махсус автобус йўналишлари ташкил этилиб, ушбу йўналишларга 160 дона автобуслар чиқарилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb