Нийтлэлийн агуулга
Инфографика: 2017-2022 йилларда Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг ривожланиши Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг 6 йил давомида ривожланиш динамикасикелтирилган. 2017-2022 йиллардатўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида барча йўналишлар бўйича ижобий динамика кузатилди. Хусусан, 6 йил давомида тармоқда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми73 фоизга ўсди. Жумладан: ип-калава ишлаб чиқариш ҳажми 2,3 бараварга; газламалар ишлаб чиқариш 2,2 бараварга; тикишга тайёр трикотаж матолар ишлаб чиқариш 4,1 бараварга; тикув-трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш 8,5 бараварга; пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш 7,4 бараварга ўсди. 2017-2022 йилларда тармоққа жами 6,7 млрд доллар инвестиция жалб этилди. Тўқимачилик саноати ишлаб чиқаришидаюқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар улуши 2017 йилдаги 27 фоиздан 2022 йилда 54 фоизгача ошди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb