Нийтлэлийн агуулга
Ўзбекистонда автомойкалар сони қанча? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикада автомобилларни ювиш, сайқаллаш ва шу каби фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар (юридик шахслар) сони 1 467 тани ташкил этиб, улар томонидан жами 105,5 млрд сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 173 тага ошган. Ҳудудлар бўйича 2022 йилда автомобилларни ювиш, сайқаллаш ва шу каби фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар сони: — Тошкент шаҳри – 208 та — Тошкент вилояти – 150 та — Самарқанд вилояти – 133 та — Фарғона вилояти – 132 та — Хоразм вилояти – 131 та — Бухоро вилояти – 128 та — Сурхондарё вилояти – 102 та — Навоий вилояти – 84 та — Жиззах вилояти – 78 та — Қашқадарё вилояти – 74 та — Андижон вилояти – 72 та — Сирдарё вилояти – 60 та — Наманган вилояти – 59 та — Қорақалпоғистон Р. – 56 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuz