TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51292

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,110Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн7-р сарын 22023.07.02 12:09
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Путин хорижлик мутахассисларнинг Россияга киришини соддалаштириш ҳақида кўрсатма берди Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга сармоядорлар ва малакали ишчиларга визалар ва ишлаш рухсатномаларини олишни осонлаштиришни топширди. Бу ҳақда Кремл сайтидаги пресс-релизда айтилади. Бунинг учун Вазирлар Маҳкамаси 1 августга қадар Россия миграция қонунчилигини таҳлил қилиб, ушбу тоифадаги хорижликларнинг мамлакатга кириши ва меҳнат фаолиятидаги тўсиқларни аниқлаши керак бўлади. Бундан ташқари, Путин ҳукуматдан Марказий банк билан биргаликда валюта тартибга солиш ва назоратни ўзгартириш бўйича таклифларни худди шу муддатда тақдим этишни сўради. Президентнинг сўзларига кўра, ўзгарган ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда тегишли қадам зарур. Президентнинг фикрича, Россияда кўп болали оилалар учун баъзи ипотека шартлари ҳам ўзгариши мумкин. Хусусан, давлат раҳбари 18 ёшгача бўлган уч ва ундан ортиқ фарзанди бўлган оилалар учун ипотека кредитининг максимал миқдорини ошириш ҳақида ўйлашни таклиф қилди. Президентнинг ташаббуси Москва, Москва вилояти, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятидан ташқари барча субъектларга тегишли. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuz