TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51303

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,040Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн7-р сарын 32023.07.03 15:00
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Кунига 1000 та твит: Илон Маск Twitterда ўқилиши мумкин бўлган постлар сонига чеклов қўйди Twitter постларини ўқиш учун янги вақт чегараси жорий этилади. Текширувдан ўтган фойдаланувчилар кунига атиги 10 000 та твитни, тасдиқланмаган аккаунтлар – 1 000 та, тасдиқланмаган янги аккаунтлар – 500 та твитни кўришлари мумкин. Бу ҳақда Илон Маск Twitterдаги саҳифасида маълум қилди. У шанба куни кунига ўқиш мумкин бўлган твитлар сонини уч марта ўзгартирди. Аввалига верификацияланган фойдаланувчилар – 6 000 та, ундан ўтмаганлар – 600 та ва янги фойдаланувчилар – 300 та твитни ўқиши мумкин деди, кейин эса чекловни мос равишда 8 минг, 800 ва 400 тага кўтарди. Ўзининг энг сўнгги хабарида у ниҳоят текширувдан ўтган фойдаланувчилар учун кунига 10 000 твит, тасдиқланмаган аккаунтлар учун 1000 ва янги аккаунтлар учун 500 твит чекловини ўрнатди. Маскнинг тушунтиришича, бундай тақиқ «маълумотлар йиғиш ва тизимни бошқаришнинг жуда юқори даражаси» туфайли жорий этиляпти. Аввалроқ кўплаб Twitter фойдаланувчилари ижтимоий тармоқ ортда қолаётганидан шикоят қилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb