TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Агуулга
Нийтлэлийн агуулга
Абитуриентлар 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб аввал тест топшириб, сўнг танловни амалга оширади “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. ОТМга кириш имтиҳонларини топшириш “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади. Батафсил: https://sof.uz/78pu Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb