TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51313

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт1,960Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн7-р сарын 52023.07.05 04:02
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Илон Маск яна дунёнинг энг бой одамига айланди Дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси биргаликда йилнинг биринчи ярмида 852 миллиард доллар ишлаб топди, дея хабар беради Аnadolu агентлиги. Америкалик бизнесмен Илон Маск Bloomberg индекси бўйича дунёнинг энг бой 500 кишиси рейтингида энг юқори поғонага кўтарилди. Нашрнинг ёзишича, миллиардернинг бойлиги 234 миллиард долларни ташкил этади. Жорий йилнинг биринчи ярмида Маскнинг бойлиги 96,6 миллиард долларга ошган. Рейтингда иккинчи ўринни 200 миллиард доллар бойлик билан LVMH ҳашаматли товарлар ишлаб чиқарувчи француз Бернард Арно эгаллади. Учинчи ўринда 154 миллиард доллар билан Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос жойлашган. Дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси йилнинг биринчи ярмида 852 миллиард доллар ишлаб топган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb