TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51314

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,009Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн7-р сарын 52023.07.05 05:02
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Европа давлати АҚШ-Хитой савдо урушига қўшилди Нидерландия Хитойни асосий чип ишлаб чиқариш ускуналаридан маҳрум қилиш учун мўлжалланган илғор яримўтказгич технологиясига янги экспорт чекловларини эълон қилди. Бу ҳақда CNBC мамлакат ҳукуматига таяниб хабар берди. Нидерландия яримўтказгичлар соҳасида етакчи компаниялардан бири бўлган ASML компаниясининг ватани бўлиб, у замонавий чиплар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ускуналарни ишлаб чиқаради. Қўшма Штатлар узоқ вақт давомида мамлакатга босим ўтказди ва бутун дунё бўйлаб яримўтказгичларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришда ASMLнинг муҳим роли туфайли мамлакатни Хитой билан савдо урушига қўшилишга кўндирди. Энди Нидерландия компаниялари илғор ускуналарнинг маълум рўйхатини хорижга етказиб бериш учун лицензия олиш учун ариза топширишлари керак бўлади, қоидалардаги ўзгаришлар 1 сентябрдан кучга киради. Янги қонун экспорт чекловлари учун бирон бир аниқ мамлакатни кўрсатмайди, шунингдек, ASML маҳсулотларига ҳам мурожаат қилмайди. Нидерландия ҳукуматининг таъкидлашича, қоидалар ҳарбий мақсадларда қўлланилиши мумкин бўлган "илғор яримўтказгичларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш учун бир қатор ўзига хос технологиялар" учун амал қилади. “Биз миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан бундай қадам ташладик. Бундан таъсирланган компаниялар нима кутишлари мумкинлигини билишдан фойда кўради. Бу уларга янги қоидаларга мослашиш учун зарур бўлган вақтни беради”, — деди мамлакат савдо вазири Лизи Шрайнмахер. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb