TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51316

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,100Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн7-р сарын 52023.07.05 09:02
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Россияда Apple ва Samsung смартфонлари савдоси рекорд даражада пасайди 2023 йилда Россияда Apple ва Samsung каби энг қиммат ва сифатли брендлар (А-брендлар) тоифасида рекорд даражада кам сонли смартфонлар сотила бошланди. Бу ҳақда M.Video-Eldorado вице-президенти Тагир Калимуллин “Ведомости”га маълум қилди. “Бизнинг ҳисоб-китобимизга кўра, смартфонлар тоифасида А-брендларининг улуши пасайиб бормоқда ва айни пайтда пул кўринишида 40-50 фоизни ташкил этади, бу эса тарихдаги энг паст кўрсаткичдир”, — деди тармоқ вакили. Мутахассис, шунингдек, 2022 йил боши ва 2021 йилда Apple ва Samsung қурилмаларини дона-дона сотиш улуши энг юқори чўққида жами бозорнинг 70 фоизидан ошганини, 2023 йилда эса 25 фоизга тушганини таъкидлади. Энди, илгари машҳур бўлган хорижий брендлар ўрнига, Хитой смартфонлари бозорнинг катта қисмини эгаллайди. Калимуллиннинг қўшимча қилишича, бундай қурилмалар сотувидаги улуш тезда ўсиб бормоқда. Бошқа сотувчилар ва савдо нуқталари Apple ва Samsung Россия бозоридаги етакчи ўринларини йўқотганини таъкидлаб, бу тенденцияни тасдиқлайди. Ferra.ru бош муҳаррири Эвгений Харитоновнинг изоҳ беришича, iPhone сотувининг қисқаришига санкциялар туфайли бир қатор функцияларнинг ёпилиши сабаб бўлган. Шу билан бирга, Samsung компаниясига бўлган қизиқишнинг пасайиши бренднинг маркетинг фаоллигининг йўқлиги, шунингдек, параллел импорт бўйича янги моделларнинг рақобатбардошлигини йўқотиши билан боғлиқ. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb