TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51338

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,270Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн7-р сарын 92023.07.09 12:25
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Хитой компанияси 1 миллиард доллар жарима тўлайди Хитой ҳукумати Ant Group'ни бир миллиард доллардан ортиқ жаримага тортмоқчи Хитой Халқ банки тез орада Ant Group fintech компаниясини камида саккиз миллиард юан (1,1 миллиард доллар) жаримага тортади. Бу ҳақда Reauters агентлиги регулятордаги манбаларга таяниб хабар бермоқда. Янгилик бозорда ижобий реакцияга сабаб бўлди. Айни дамда Гонконг фонд биржасида Alibaba group бош холдингининг акциялари 6,4 фоизга ўсди, ўсиш ёпилишигача эса 3,44 фоиз даражасида сақланиб қолди. Тарихдаги энг йирик Хитой интернет-компанияларидан бири учун жарима миқдори унчалик муҳим эмас, асосий оқибат Ant Group'нинг банк лицензиясини сақлаб қолиши ва фаолиятига қайтиши мумкин бўлади. Бу, ўз навбатида, 2020 йилда бекор қилинган IPO учун эшикни очади. Журналистларнинг фикрича, миллиардер ҳукумат ва давлат банклари хатти-ҳаракатлари танқиди туфайли шарманда бўлган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb