TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51342

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,210Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн7-р сарын 102023.07.10 08:59
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Украина Миллий банки мамлакатнинг халқаро захиралари ҳақида маълумот берди Украинанинг халқаро захиралари 39 миллиард долларни ташкил қилиб, рекорд даражага етди. Мамлакатнинг халқаро захиралари рекорд даражага етди ва салкам 39 миллиард долларни ташкил етди. Бу ҳақда Украина Миллий банки раҳбари Aндрей Пишний маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу кўрсаткич мустақил Украинанинг бутун тарихидаги рекорддир. Қайд етилишича, июнь ойида Украина ҳукумати ҳисоб рақамларига Европа Иттифоқидан 1,6 миллиард доллар, AҚШдан 1,2 миллиард доллар, Жаҳон банкидан 69,1 миллион доллар ва Финляндия ҳукуматидан 15 миллион доллар тушган. Aввалроқ Eврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Лейен яқинда ЕИ бюджетининг барча захиралари Украинага ёрдам беришга сарфланганини айтганди. Охирги 16 ой ичида ЕИ Кийевга 30 миллиард евро, яъни 2027 йилгача бўлган йетти йиллик бюджетининг барча захира фондларини берди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb