TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51369

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт1,870Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн7-р сарын 142023.07.14 04:59
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Хитой кино бозори 2025 йилга бориб жаҳон етакчисига айланади PwC халқаро аудит ва консалтинг компанияси томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, Хитой кино бозори 2025 йилга бориб жаҳон етакчисига айланади, дея хабар беради Xinhua ахборот агентлиги. Global Entertainment and Media Outlook 2023-2027 номли ҳисоботга кўра, 2027 йилда мамлакат кинотеатрларидаги касса ҳажми 13,2 миллиард долларга етиши мумкин, бу жаҳон бозорининг 27 фоизини ташкил қилади. Ҳисоботда, шунингдек, 2027 йилга бориб, Хитойнинг кўнгилочар ва оммавий ахборот воситаларининг умумий даромади тахминан 479,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этади, келгуси беш йил ичида йиллик умумий ўсиш суръати 6,1 фоизни ташкил этади, бу глобал кўрсаткичдан 3,5 фоизга юқори. PwC маълумотларига кўра, Хитой онлайн-реклама бозорининг ҳажми 2027 йилга бориб 146,4 миллиард долларга етади ва йиллик ўсиш 9 фоизни ташкил қилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb