TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51370

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,100Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн7-р сарын 142023.07.14 06:59
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Осиёда иқтисодий фаровонлик бошланади - Ҳиндистон дипломати Бугун биз «Қадимги Осиё» тушунчасига қайтамиз. Бу ҳақда Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик форуми чоғида Ҳиндистоннинг Қозоғистондаги собиқ элчиси, Нью-Деҳлидаги Глобал тадқиқотлар институти президенти Ашок Саджанхар маъум қилди. «Бугун биз «Қадимги Осиё» тушунчасига қайтамиз. Бугунги кунгача иқтисодий ўсиш Ғарб мамлакатларида бўлди. Энди иқтисодий фаровонлик Осиёда бошланади. Чунки бу ерда дунёнинг етакчи давлатлари жойлашган. Бу ерда масала Осиё давлатлари бу имкониятдан қанчалик фойдалана олишида. Айни пайтда Қозоғистон муҳим рол ўйнайди. Мамлакатингизнинг муҳим марказда жойлашгани, ялпи ички маҳсулотнинг барқарор ўсиши каби омиллардан оқилона фойдаланиш мумкин. Қолаверса, Қозоғистон ҳамиша очиқ ва эркин мулоқотга тайёр», - деди Ашок Саджанхар. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb