TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51396

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,060Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн7-р сарын 192023.07.19 06:01
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор солиқлардан озод этилади Президент томонидан имзоланган Қонун билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилди. Шунга кўра, 2026 йил 1 январгача Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, “Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси” жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади: ➖барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно); ➖ўзи жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчиларининг даромадларидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини; ➖Ўзбекистонга олиб кириладиган, Ўзбекистонда ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари ва инвентари, трансляция қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, инвентарь ва техника, фармакология товарлари, спорт озиқ-овқатлари, футбол (футзал) майдонлари учун сунъий ўтлар, шокпад, гранулалар, махсус елимлар ва махсус профессионал спорт кийим-бошлари, транспорт воситалари, шу жумладан махсус транспорт воситалари учун қўшилган қиймат солиғини. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb