TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51402

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт1,950Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн7-р сарын 202023.07.20 05:02
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Қирғизистон аскарларининг ҳарбий хизмат муддати 2 ойгача узайтирилиши мумкин Қирғизистоннинг ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунчилигига ўзгартиришлар киритилди, дея хабар беради Каbar ахборот агентлиги. Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров «Қирғизистон Республикаси фуқароларининг умумий ҳарбий бурчи, ҳарбий ва муқобил хизматлар тўғрисида»ги қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Қирғизистон қонунини имзолади. Жогорку Кенеш ушбу қонунни 7 июнь куни қабул қилган эди. Қонунга кўра, олий таълим муассасаларини тамомлаган фуқароларнинг контракт бўйича муддатли ҳарбий хизматни ўташ муддати 5 йилдан 10 йилгача оширилди. Шунингдек, мудофаа масалалари бўйича ваколатли давлат органи раҳбарига муддатли ҳарбий хизматни ўтаган шахсларни белгиланган муддатдан кўпроқ муддатли ҳарбий хизматда сақлаш ҳуқуқи берилди. Армияда қўшимча олиб қолиш муддати 2 ойгача узайтирилиши мумкин. Ушбу чора Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғининг, муддатли ҳарбий хизматга мўлжалланган тегишли давлат органи раҳбарининг илтимосига биноан амалга оширилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb