TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51417

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт1,860Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн7-р сарын 222023.07.22 05:00
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Хитой рекорд миқдорда газ импорт қилди 2023 йилнинг май ойида Хитой газ импорти бўйича янги рекордга эришди. Бу ҳақда Хитой божхона маълумотларига таяниб, “Интерфакс” хабар бермоқда. Ой давомида Хитойга етказиб берилган табиий газ ҳажми 5,761 миллиард куб метрга етди. Аввалги рекорд 2022 йил августида ўрнатилган бўлиб, ўшанда импорт 5,53 миллиард куб метрни ташкил қилган. Йиллик ҳисобда 2023 йил май ойида газ етказиб беришнинг ўсиши 14 фоизни ташкил этди. Хитой газ қувури орқали газни беш давлатдан – Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Мянмадан олади. Хитойга етказиб беришнинг ҳозирги ўсиши Пекин сиёсати билан эмас, балки унинг Марказий Осиёдан экспорт қилувчиларининг имкониятлари билан изоҳланади, бу эса иситиш мавсуми тугаганидан кейин кучайган. Шунингдек, йил бошидан Россиянинг «Сила Сибири» газ қувури орқали етказиб бериш ҳажми режалаштирилганидек ошди. Май ойида Хитойнинг ёқилғи балансида Россиядан қувурлар импортининг улуши 43 фоизни ташкил этди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb