TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51427

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт1,890Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн7-р сарын 242023.07.24 04:59
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Илон Маск Twitter логотипини ўзгартиради Twitter ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск бренд логотипини ўзгартиришини маълум қилди. У ўз саҳифасида ребрендинг ҳақида маълум қилди. «Тез орада биз Twitter бренди ва аста-секин бутун "қушлар" билан хайрлашамиз», – деб ёзди у. Тармоқ эгаси ўз саҳифасида янги логотипнинг айрим версияларини тақдим этди. Илон Маскнинг сўзларига кўра, қуш ўрнини Х эгаллайди. Чунки бу инсонлар идеал эмаслигини, одамлар камчиликларсиз бўлмаслигини билдиради. У нафақат ўз версиясини тақдим этди, балки янги логотип учун номзодларни таклиф қилиш орқали фойдаланувчиларни энг яхшисини танлашда иштирок этишга чақирди. «Агар бугун кечқурун ҳаммага ёқадиган оптимал логотип топилса, эртага дунё ребрендингланади», – деб ёзди Илон Маск. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb