TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51455

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт1,870Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн7-р сарын 272023.07.27 13:11
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Маск дунё бойлари рўйхатида яна биринчи Америкалик миллиардер Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида яна биринчи ўринга қайтди. Ўтган ҳафта у иккинчи позицияга тушиб қолганди, дейилади “Forbes” ва “Forbes Real-Time” нашрлари маълумотида. Ушбу тадбиркорнинг бойлиги душанба куни 4,1 миллиард доллар кўпайган ва 240,6 миллиард долларни ташкил этган. Франциядаги ҳашаматли буюмлар ишлаб чиқарувчи “LVMH” – “LVMH Moet Hennessy – Louis Vuitton” компанияси хўжайини Бернар Арно иккинчи ўринга тушди. Унинг давлати аввалги таҳлилга нисбатан 2,8 миллиард доллар камайиб, 234,6 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу галги “рокировка” “Tesla” акциялари қимматлашуви сабаб юз берган. Кеча оқшом компания акциясининг ҳар бири 2,69 фоиз қимматлашиб, 267,01 долларга кўтарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb