TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51459

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт1,870Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн7-р сарын 282023.07.28 05:00
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди 2023-2024 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди. Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин. Маълумот ўрнида, абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим. Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди! Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb