TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51472

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,320Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн7-р сарын 302023.07.30 05:00
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Қозоғистонда дарсликларнинг 80 фоизи рақамли форматга ўтказилди Дарсликларнинг 80 фоизи рақамли форматга ўтказилди. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform. Бугунги кунда рақамли версиядаги дарсликлар давлат экспертизасидан ўтиб, ўқув-услубий мажмуалар рўйхатига киритилган. Рақамли дарсликларни ишлаб чиқишда мамлакатнинг 11 та нашриёти жалб этилди. Фанларни ўқитишнинг инновацион усулларини жорий этиш мақсадида ўқитувчилар учун услубий тавсиялар ишлаб чиқилган. «Бугунги кунда мамлакатимиздаги бошланғич синф дарсликларининг 94 фоизи, 5-9-синф дарсликларининг 81 фоизи, 10-11-синф дарсликларининг 61 фоизи электрон версияга ўтказилди. 2024 йилда фанларни 100 фоиз рақамли дарсликлар билан қамраб олиш режалаштирилган», — деди Ўрта таълим қўмитаси раиси Қанибек Жумашев. Электрон дарсликлардан ташқари, мактабларда қўшимча ўқув материали сифатида мультимедиа мазмунига эга рақамли таълим ресурсларидан фаол фойдаланилмоқда. Айни пайтда 50 мингдан ортиқ рақамли таълим ресурслари яратилган. 2023 йил бошидан 6,7 минг мактаб рақамли таълим ресурсларига қўшилди. Бугунги кунда ҳар куни 3 миллионгача ўқувчи ва ўқитувчилар ушбу манбалардан фойдаланадилар. Рақамли таълим ресурсларида барча синфларни қамраб олган 50 000 дан ортиқ видеодарслар эълон қилинган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb