Нийтлэлийн агуулга
Tinkoff Bank бир қатор мамлакатларга валюта ўтказмаларини тиклади Tinkoff Bank Россия билан дўстона муносабатларга эга бўлган бир қатор мамлакатларга валюта ўтказмаларини қайта тиклади. Эндиликда маблағлар Озарбайжон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг қатор банкларига юборилиши мумкин, деб ёзмоқда ТАСС. “АҚШ долларини Озарбайжон, Қирғизистондаги бир қатор банкларга, шунингдек, Тожикистондаги “Ориенбанк”га ўтказиш мумкин”, — деди кредит ташкилоти. Доллардан ташқари ўтказма Гонконг доллари, юан ва тенгеда ҳам амалга оширилиши мумкин, дея қўшимча қилди банк. Қайд этилишича, бундай ўтказмаларни жўнатиш муддати ҳозирда бир иш кунини ташкил этади, пул маблағларини кредитлаш муддати эса олувчи банк ва вакиллик банкларига боғлиқ бўлади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb