Нийтлэлийн агуулга
СпаcеХ компаниясининг даромадлари очиқланди Starlink сунъий йўлдош интернет тизими 2023 йилда SpaceX даромадининг 40 фоизини ташкил қилиши мумкин. Бу ҳақда The Information нашрига асосланиб, SpaceNews хабар бермоқда. Нашрнинг қайд этишича, Америка космик компанияси 2023 йилда 2022 йилга қараганда икки баравар кўп даромад олишни кутмоқда. Агар SpaceXнинг башоратлари рўёбга чиқса, у ҳолда компания жорий йилда 8 миллиард доллардан кўпроқ даромад олади, шундан 3,2 миллиард доллари Starlink компаниясидан келади. Шу билан бирга, Starlinkнинг режалаштирилган даромадининг 75 фоизи обунадан тушади, қолган маблағ эса янги мижозларга ускуналар сотишдан тушади. SpaceX 2023 йил бошидан охиригача Starlink фойдаланувчилари сони икки баравар кўпайиб, 1,1 млндан 2,2 млн кишигача кўпайишини кутмоқда. Июнь ойида нашр Blue Origin бош директори Боб Смитга таяниб, миллиардлаб долларлик буюртмаларга эга компания ҳозирда юзлаб миллион доллар даромад олгани ҳақида хабар берган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb