TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51479

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт1,950Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн7-р сарын 312023.07.31 08:45
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Россиялик такси ҳайдовчилари ўзларини маҳаллий автомобилларни сотиб олишга мажбурламасликларини талаб қилмоқда Миллий такси кенгаши (НСТ) ассоциацияси ҳукуматдан такси компанияларини фақат Россияда маҳаллийлаштирилган автомобилларни сотиб олишга мажбурламасликни сўради, деб ёзади “Ведомости” НСТ бош вазир Михаил Мишустинга йўллаган мактубига таяниб. Ҳукумат уларга мурожаат келиб тушганини тасдиқлади, бироқ бошқа изоҳ беришдан бош тортди. Федерация Кенгашининг Иқтисодий сиёсат қўмитаси раҳбари Андрей Кутепов январь ойида такси автомобилларини маҳаллийлаштириш даражасига талабларни белгилашни таклиф қилган эди. Кейинчалик бу ташаббус президент Владимир Путин томонидан қўллаб-қувватланди - у ҳукуматга уни 1 августгача кўриб чиқишни топширди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb