TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51482

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт1,880Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн7-р сарын 312023.07.31 12:31
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Хитой дунё бўйлаб иқтисодий тикланиш суръатининг заифлигида айбланмоқда Таҳлилчилар Хитойни коронавирус тарқалиши билан боғлиқ узоқ муддатли блокировкалардан сўнг иқтисодий тикланишнинг заиф суръати учун қоралади. Июль ойи охирига келиб, Осиё мамлакатида ишлаб чиқариш фаоллиги даражаси кетма-кет тўртинчи ой пасаймоқда, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳалари эса қисқариш арафасида турибди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги Миллий бюронинг статистика ва соҳа мутахассислари маълумотларига таяниб. Расмий ишлаб чиқаришни сотиб олиш бўйича менежерлар индекси (PMI) июль ойида июн ойида 49,0 дан 49,3 га кўтарилиб, 50 белгиси остида қолган. Охирги марта Осиё мамлакати саноат секторида бундай узоқ муддатли пасайиш 2019 йилда қайд этилган бўлса, кейин қисқариш жами олти ой - майдан октябргача давом этган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb