Нийтлэлийн агуулга
Украина-Россия можароси дон нархининг жаҳон даражасида ошишига сабаб бўляпти — Франция парламенти аъзоси Ғалла шартномасининг бекор қилиниши нархларнинг ошишига олиб келди ва француз дон ишлаб чиқарувчилари орасида чалкашликларга сабаб бўлди. Бу ҳақда Франция парламенти аъзоси Валери Базан-Мальгранинг Франция ҳукуматига мурожаатида айтилган. Шундай қилиб, Базан-Малгра мамлакат қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Марк Фенога мурожаат қилган. Депутатнинг ёзишича, Россия ва Украина ўртасидаги можаро “турли донлар масаласида жаҳон бозорига путур етказган”. “Агар 2022 йилда руслар ва украиналиклар ўртасидаги келишув (гап дон шартномаси ҳақида кетаяпти) экспортни сақлаб қолиш орқали ишлаб чиқарилмайдиган мамлакатларда танқисликнинг олдини олишга имкон берган бўлса, ҳозирда дон экспорти йўлаги ёпилиб қоляпти. Украина ғалла нархининг жаҳон даражасида ошишига сабаб бўлмоқда”, — дейилади унинг мактуби матнида. Батафсил:👉https://sof.uz/9heq Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb