TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51490

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт1,950Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн8-р сарын 12023.08.01 12:53
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Ўзбекистонда инфляция қарийб 7 йил ичида илк марта 9 фоиздан пасайди Июль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 фоизга арзонлашди, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги. Кетма-кет икки ойлик мавсумий дефляция ортидан, йиллик инфляция (ўтган йилнинг июлига нисбатан) 8,9 фоизга тушган. Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар ўртача 3,3 фоизга ўсган. 8,9 фоизлик йиллик инфляция – 2016 йил августидан (8,6 фоиз) кейинги даврдаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Статистика органи 2023 йил июлида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 0,9 фоизга арзонлашгани, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга ва пулли хизматлар 0,5 фоизга қимматлашганини қайд этди. Йиллик нисбатда озиқ-овқатлар ўртача 10,7 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 7,3 фоизга, хизматлар эса 8,2 фоизга қимматлашган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb