TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51495

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,029Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн8-р сарын 22023.08.02 06:59
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Аи-92 бензинининг нархи 1100 сўмга оширилгани айтилмоқда «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинининг бир литри энди 7500 сўм эмас, 8600 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Расул Кушербаев ўзининг телеграмдаги расмий саҳифасида хабар берди. Энергетика вазирлиги жорий йилнинг 30 апрель куни 1 майдан бошлаб АЁҚШларда айнан шу маркали бензин нархи ошмаслиги ва май ойининг ўзидаёқ 7500 сўмдан ҳам арзонлашишини маълум қилган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb