TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51504

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,000Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн8-р сарын 32023.08.03 06:30
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Банк картасидан пулларини ўғирлаган шахс ўзининг таниши бўлиб чиқди Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи фуқаро И.К. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 2.700.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ечиб олинганлигини маълум қилган. Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида яшовчи 30 ёшли Р.К. содир этганлиги аниқланган. Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Р.К. жабрланувчи И.К.нинг таниши бўлиб, унинг уяли телефонига келган СМС-хабарномани билиб олиши орқали банк картасининг бошқарувини қўлга киритганлиги ва унинг ҳисобидаги пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги маълум бўлди. Батафсил:👉https://sof.uz/4bdw Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb