TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51507

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,009Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн8-р сарын 32023.08.03 09:17
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Қозоғистон Туркманистон ҳудуди орқали Афғонистонга ун етказиб беради Қозоғистон Туркманистон ҳудуди орқали ун экспортини оширади. Бу ҳақда Астана шаҳрида бўлиб ўтган Қозоғистон-Афғонистон бизнес-форумида ҚР Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири. «Қозоғистон ва Афғонистон савдо соҳасида ҳам икки томонлама форматда, ҳам бутун минтақа миқёсида ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятларга эга. Биринчидан, Қозоғистондан ун етказиб бериш ҳажмини ошириш муҳим. Маълумки, унимиз Афғонистонга Ўзбекистон ҳудуди орқали етказилади. Жорий йилнинг 4 ойида Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистонга 150,8 миллион АҚШ долларига тенг 450 минг тоннадан ортиқ ун жўнатилди», - деди С.Жуманғарин. Батафсил:👉https://sof.uz/jn94 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb