TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51513

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,029Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн8-р сарын 32023.08.03 17:58
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Руслар рақамли рубллар билан операциялар нархини ошкор қилди Россия Марказий банки (МБ) раҳбарияти рақамли рубллар билан операциялар учун тарифларни белгилади. Бу ҳақда валюта регулятори сайтида хабар берилди. Жисмоний шахслар учун ҳар қандай операциялар бепул бўлади. "Бу уларга миллий рақамли валюта билан операцияларни амалга ошириш учун максимал имконият беради", — дейди регулятор. Корхоналар учун рақамли рублларда товарлар ва хизматлар учун тўловни қабул қилиш тарифи тўлов миқдорининг 0,3 фоизини ташкил қилади, лекин 1500 рублдан ошмаслиги керак. Шу билан бирга, уй-жой-коммунал хизмат кўрсатувчи провайдерлар учун комиссия 0,2 фоизни ташкил этади, лекин 10 рублдан ошмаслиги керак. Юридик шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари учун қўшимча тўлов ҳар бир операция учун 15 рубль миқдорида бўлади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb