TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51523

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,009Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн8-р сарын 42023.08.04 14:58
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Греция ёнғин туфайли таътиллари қисқарган сайёҳларга Родосда бепул дам олишни таклиф қилмоқда Греция ўрмон ёнғини туфайли оролда дам олишини тўхтатишга мажбур бўлган сайёҳларга Родосда бепул дам олиш имкониятини таклиф қилмоқда. «Азертадж» агентлигининг ёзишича, бу таклиф чехиялик сайёҳларга ҳам тааллуқли экан. «Греция ҳукумати маҳаллий ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда, ўрмон ёнғинлари туфайли таътилини тўхтатган барчага келаси баҳор ва кузда Родосда бир ҳафталик бепул дам олишни таклиф қилмоқда. Бу уларга оролга қайтиш ва унинг гўзаллигидан баҳраманд бўлиш имконини беради», - деди Греция бош вазири Кириакос Мицотакис Ekathimerini газетасига берган интервьюсида. Батафсил:👉https://sof.uz/92ja Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb