TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51526

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,000Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн8-р сарын 52023.08.05 07:37
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Оҳангаронда электр тармоқларига ноқонуний уланиш орқали давлатга қарийб 1 млрд сўм зарар етказилган Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “F.Y.” ХУЖМШ ва “O.К.” МЧЖ масъул шахслари ҳудуддаги 10 та кўп қаватли уйга ўрнатилган лифт ҳамда кўча ёритиш чироқларини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 908,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган. Шу каби, Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.E.” МЧЖ масъул шахслари 22 та кўп қаватли турар жой биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 472,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb