TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51530

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт1,960Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн8-р сарын 52023.08.05 13:58
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Беларусь ички талабни қондириш учун экспортни чеклаб қўйди Россияга парранда гўштининг асосий етказиб берувчиларидан бири бўлган Беларусь август ойи бошидан Хитойдан ташқари ҳамма жойда маҳсулот экспортини чеклаб қўйган ва буни мамлакат ичидаги талабни қондириш зарурати билан изоҳлаган. Россия бозори иштирокчиларининг фикрича, ҳақиқий сабаб баъзи заводларда парранда гриппининг авж олиши бўлиши мумкин. Бу ҳолат кўпинча товуқ гўшти ишлаб чиқаришнинг пасайишига олиб келади. Анъанага кўра, Беларус томони эпидемия фактлари ҳақида расман хабар бермайди, дея қўшимча қилади "Коммерсантъ" манбалари. Гўштни қайта ишлаш миллий иттифоқи (МСМ) чекловларни 4 августдан бошлаб республиканинг 11 шаҳрида МДҲ давлатларининг ИИ ўйинлари ўтказилиши билан боғлайди. Бу даврда ички бозорда маҳсулотларга талаб сезиларли даражада ошиши мумкин. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb