TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51561

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,180Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн8-р сарын 92023.08.09 13:12
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Прокуратура ҳузуридаги департамент 3 млрддан ортиқ кредит маблағлари талон-торож қилинганини аниқлади Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Миробод, Қўрғонтепа ва Хўжаобод туманларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган: — Миробод туманида дори воситаларини ишлаб чиқаришган мўлжалланган ускуналарни сотиб олиш учун ажратилган 2.3 млрд сўм; — Хўжаобод таманида мебель ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш мақсадида ускуна ҳамда ҳом-ашё маҳсулотларини сотиб олиш учун ажратилган 610 млнсўм; — Қўрғонтепа туманида эса 4 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилган жами 125,6 млн сўм кредит маблағлари талон-торож қилинган. Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb