Нийтлэлийн агуулга
Жаҳон банки Ўзбекистонга 45 миллион доллардан ортиқ кредит ажратмоқчи Жаҳон банки “Энергетика соҳасидаги ислоҳотлар учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш” лойиҳасини амалга ошириш учун 46,25 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда Lex.uz’да маълум қилинган. Лойиҳа иккита компонентдан иборат: — 20,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга “Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш шартномаси”; — 25,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга “Оқибатларни юмшатиш натижаларини сотиб олиш шартномаси”. Шунигдек, лойиҳа доирасида 1,25 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар Жаҳон банки орқали Ўзбекистон Республикаси номидан Мослашиш ва эмиссияларни қисқартириш глобал жамғармасига йўналтирилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb