Нийтлэлийн агуулга
Департамент: Қумқўрғонда 1 млн АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи талон-торож қилинган Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Қумқўрғон Боёвут ва Қўнғирот туманларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган. Хабарда айтилишича, Қумқўрғонда жами 1 млн АҚШ долларлик маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, Боёвут туманида 912 млн сўм кредитни бошқа МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб, нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, Қўнғирот туманида эса расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 571,3 млн сўмни нақдлаштириб олганлиги аниқланган. Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb