TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51593

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,080Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн8-р сарын 152023.08.15 05:59
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Қозоғистоннинг халқаро захиралари 94 миллиард доллардан ошди Қозоғистоннинг халқаро захиралари 94 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Миллий банк раиси ўринбосари Виталий Тутушкин бугун ҚР Ҳукумати йиғилишида маълум қилди. «Жами халқаро захиралар июль ойи охирида 94,4 миллиард долларни ташкил этди. Миллий банкнинг олтин-валюта захиралари июль ойида 0,8 фоизга камайиб, 34,2 миллиард долларни ташкил этди. Миллий жамғарма маблағлари 0,7 фоизга ошиб, 60,2 миллиард долларни ташкил этди. Йил бошидан буён Миллий жамғармадан республика бюджетига 2,4 триллион тенге миқдоридаги трансфертларни йўналтириш мақсадида Миллий жамғарманинг 4,1 миллиард долларлик валюта маблағлари сотилди. Йил бошидан буён жамғармага тушган умумий маблағлар 2,7 триллион тенгени ташкил этади», – деди у. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb