Нийтлэлийн агуулга
Талабалар турар-жойларига кимлар устуворлик асосида қабул қилинади? Вазирлар Маҳкамасининг кеча қабул қилинган янги қарорига кўра, қуйидаги тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар-жойларига қабул қилинади: — “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар; — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”да турадиган талабалар; — I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар; — бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари; — халқаро фан олимпиадалари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар; — “Йил талабаси” ва “Талабалар театр студиялари” кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиби бўлган талабалар; — олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар; — талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb