Нийтлэлийн агуулга
6 ойда Ўзбекистонда 1,3 млн тонна гўшт етиштирилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 1,3 млн тонна гўшт етиштирилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 3,8 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида гўшт етиштириш ҳажми: — Тошкент вилояти – 153,3 минг тонна; — Қашқадарё вилояти – 146,5 минг тонна; — Самарқанд вилояти – 145,1 минг тонна; — Бухоро вилояти – 134 минг тонна; — Хоразм вилояти – 97,2 минг тонна; — Жиззах вилояти – 92,5 минг тонна; — Сурхондарё вилояти – 91,8 минг тонна; — Фарғона вилояти – 88,9 минг тонна; — Навоий вилояти – 81,4 минг тонна; — Андижон вилояти – 81,1 минг тонна; — Наманган вилояти – 79,2 минг тонна; — Қорақалпоғистон Р. – 41,9 минг тонна; — Сирдарё вилояти – 34,6 минг тонна. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb