TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51600

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт1,960Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн8-р сарын 162023.08.16 05:23
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

Қозоғистон Россия газини ташиш орқали даромад олади Қозоғистон Россия газини ташиш орқали даромад олади. Бу ҳақда Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири. «Бу Қозоғистон учун транзитдан қўшимча даромад оладиган мақбул вақт. Биз газ қувурлари тизимини модернизация қилиш имкониятига эга бўламиз. Ички бозорга газ етказиб бериш Қозоғистон учун зарар эканини биласиз. Шунинг учун ҳам транзитдан олинадиган қўшимча даромад Қозоғистон юкламасини камайтириш имконини беради ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун барқарор даромад беради. Ҳозир биз 1,5 дан 10 миллиард куб метргача газ ташиш масаласини муҳокама қилмоқдамиз», - деди вазир Ҳукумат йиғилишидан сўнг ОАВ вакиллари саволларига жавоб берар экан. Унинг сўзларига кўра, бундан кейин ҳаммаси энергетика тизимининг тайёрлигига боғлиқ бўлади. «Бироқ, ҳаммаси Ўзбекистон энергетика тизими ва «Газпром»даги россиялик ҳамкасбларимизнинг тайёргарлигига боғлиқ бўлади. Бу газ қувурини модернизация қилиш учун қўшимча харажатлар талаб қилиниши аниқ. Лекин бу «QazaqGaz» компаниясининг режалаштирилган иши бўлади», - деди у. Шу билан бирга, вазир газ транзитидан тушадиган даромад миқдорини айтишга ҳали эрта эканлигини таъкидлади. «Ҳозирча миқдорни айта олмайман. Бу транзит ҳажмига боғлиқ. Индикатив баланс аниқлангандан сўнг, биз транзит миқдорини биламиз ва қандай миқдорда даромад олишимизни айтишимиз мумкин. Лекин даромад шу йилдан бўлади», - деди Алмасадам Сатқалиев. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb