TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Sof.uz | Соф хабарлар
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT POST

Post #51610

@sofuzb

Sof.uz | Соф хабарлар

Үзэлт2,000Нийтлэлийн үзэлтийн тоо
Нийтэлсэн8-р сарын 182023.08.18 07:50
Агуулга

Нийтлэлийн агуулга

«Қишлоқ Қурилиш Банк» (ҚҚБ)«Бизнесни ривожлантириш банки»га айлантирилади – Шавкат Мирзиёев Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари фаол тадбиркорларга юксак давлат мукофотларини топширди. Айни пайтда президент мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида нутқ сўзламоқда. Президент ўз нутқи давомида «Қишлоқ Қурилиш Банк» (ҚҚБ)«Бизнесни ривожлантириш банки»га айлантирилишини маълум қилди. “Қишлоқ Қурилиш Банкини – Бизнесни Ривожлантириш Банкига айлантирамиз. Банкнинг ишлаш услуби ҳам бутунлай ўзгаради. Қанчалик қийин бўлмасин, кичик бизнесни ривожлантириш лозим. Катта-катта давлатлар ҳам биринчи навбатда кичик бизнесга алоҳида эътибор қаратган. Уларга аниқ лойиҳалар қилиб бериш лозим. Нажот таълимда, фақатгина уларни ўқитиб маълум натижага эришиш мумкин”, — дейди давлат раҳбари. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb