Нийтлэлийн агуулга
Кинотеатрларга ташриф буюрувчилар қайси вилоятда кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасидаги кинотеатрлар сони жами 76 тани ташкил қилиб, уларга ташриф буюрувчилар сони 830,5 минг кишини ташкил этди. Кинотеатрга ташриф буюрувчиларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши қўйидагича: — Тошкент шаҳри – 322 минг киши; — Самарқанд вилояти – 135 минг киши; — Бухоро вилояти – 131,2 минг киши; — Навоий вилояти – 76,5 минг киши; — Қашқадарё вилояти – 51,3 минг киши; — Жиззах вилояти – 27 минг киши; — Сирдарё вилояти – 23,8 минг киши; — Андижон вилояти – 21 минг киши; — Наманган вилояти – 12,4 минг киши; — Сурхондарё вилояти – 9,7 минг киши; — Қорақалпоғистон Р. – 7,2 минг киши; — Тошкент вилояти – 6,9 минг киши; — Фарғона вилояти – 6,7 минг киши. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb